ОАВ: Kun.uz ходимларига таҳдид қилган ҳоким ўринбосари ишдан бўшатилди
Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беради.
Бундан олдин Тошкент шаҳар прокуратураси Kun.uz нашри ходимларига таҳдид қилган Ваҳобовга нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этганди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари ишдан бўшатилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.
Улашиш:
Шарҳлар