Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 200 дан ортиқ фуқаро эвакуация қилинади

Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 35 нафар боланинг Ўзбекистонга қайтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 25 сентябрь куни террористик таҳдидларга қарши курашишга бағишланган БМТ Хавфсизлик кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди, дея хабар беради Газета.uz нашри. Бунда аниқ муддатлар тилга олинмаган.

Қайд этиб ўтамиз, шу йил май ойида 156 нафар ўзбекистонлик фуқаро Суриядан эвакуация қилинганди, улар асосан аёллар ва болалардан иборат эди. Шунда суриялик курдларининг матбуот котиби Камол Акеф жами 300 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанига жўнатилиши кераклигини қайд этганди. “Яқин кунларда ўзбекистонлик аёллар ва болаларнинг иккинчи гуруҳи жўнатилади”, – деганди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.