Нью-Йорк суди Ўзбекистон фуқаросини “Ислом давлати”га ҳомийлик қилишда айбдор деб тан олди
Нью-Йоркда ҳакамлар суди Ўзбекистон фуқароси Дилҳаёт Қосимовни “Ислом давлати” шерикларини молиялаштиришда айбдор деб тан олди. Бу ҳақда Washington Post нашрига таянган ҳолда Fergana.agency хабар беради.
Ҳукм 24 сентябрь куни бир ҳафта давом этган суд муҳокамасидан кейин чиқарилди. “Қосимов жиноий тил бириктирганларнинг шериги бўлган ва жиҳод олиб бориш учун ёлланма қотилнинг Сурияга боришини молиялаштиришга уринган”, — деди судда Нью-Йорк Шарқий округининг федерал прокурори Ричард Донахью.
Айблов томон версияси бўйича Қосимов 2015 йилда қозоғистонлик Аҳрор Сайдахметовга $1,6 минг доллар берган, у таниши Абдурасул Жўрабоев билан бирга Яқин Шарқда “Ислом давлати” учун жанг қилишга бормоқчи бўлган. Ўзбекистон фуқароси пулни берганидан кейин Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида қўлга олинди.
Сайдахметов учун пулни Қосимов танишлари Аброр Хабибов, Акмал Зокиров ва Азизжон Раҳматов билан бирга тўплаган. Улар Бруклиндаги Gyro King тез овқатланиш ресторанида ишлаган.
Шарҳлар