Кечки Анхор: 30 сентябрь янгиликлари
Тошкент шаҳридаги 31 та ихтисослашган боғча тугатилади. Яна 18 таси эса кўп профилли боғчага айлантирилади: уларга жисмоний ва руҳий ривожланишида бузилишлари бўлган болалар қабул қилинади. Мактабгача таълим вазирлигида ушбу қарорни қатор ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётганларнинг 70% дан 94% гачаси соғлом экани билан изоҳлашди. Тарбияланувчиларни ушбу боғчаларга жойлаш ишлари индивидуал тартибда ҳал этилади.
Маданият муассасаларида ҳамма учун мўлжалланган муҳитни яратиш режалаштирилмоқда. Тошкентда тактил йўлакчалар, аудиовизуал огоҳ қилиш тизимлари ва маданий муассасаларга туташ ҳудудларда товушли огоҳлантиришга эга светофорларни ўрнатиш кўзда тутилган. Ҳозирча бу Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси бўлиб, у тасдиқланиши ёки рад этилиши мумкин.
Марказий банкда импортчиларга валюта чекловларсиз сотилиши ҳақида билдиришди. “Барча тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга товарлар ва хизматларни импорт қилиш учун одатий режимда бирор-бир чекловсиз чет эл валютасини сотиш бўйича амалиётларни ўтказмоқда”, – дейишмоқда МБда.
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев жиддий огоҳлантириш олди, унга уч ойлик синов муддати берилди. Бу Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва этика бўйича комиссияси мажлисида юз берди. Бундан олдин Ғаниев соқол, ҳижоб ва ниқобларда юришга қарши кампания бошлашга топшириқ берганди.
Шарҳлар