Кечки Анхор: 2 октябрь янгиликлари
Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида 11 нафар куч ишлатар тизим вакили ўлган ва ярадор бўлган. Толиблар маҳаллий полиция бошқармасини босиб олишга уринган. Воқеа 1 октябрга ўтар кечаси Шор-Тепа ҳудудида юз берган.
Туркияда ўлган ўзбекистонлик қиз билан боғлиқ воқеани Ўзбекистон ТИВ назорат остига олди. 23 ёшли Нодира Қодирова “Адолат ва ривожланиш партияси”нинг депутати, истеъфодаги генерал-майор Сирин Уналнинг уйида қаровчи бўлиб ишлаган. У иш жойида депутатга тегишли тўппончадан ўзини отиб ўлдирган. Айни пайтда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Таиландда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди. Акбар Жўраев ва Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медаллар соҳибига айланди. Муаттар Набиева эса бронза медалини қўлга киритди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қозоғистон фуқаросининг шикоятига ўз муносабатини билдирди. Бундан олдин Қозоғистон фуқароси Самарқанд-Тошкент рейси ушланиб қолиши сабабли пойтахтгача таксида боришига тўғри келганидан шикоят қилганди. Компаниядагиларнинг айтишича, Самарқанд-Истанбул йўналишида парвоз қилаётган самолёт қушлар тўдаси билан тўқнашиб, қўнишга мажбур бўлган.
Шарҳлар