Мактабгача таълим вазирлиги мобил боғчалар ва контейнерлардан тайёрланган боғчалар қандай кўринишда бўлишини кўрсатди
Мобил боғчалар 2000 болани қамраб олади. “Агар биз Тошкентда 80,6% болани мактабгача таълим билан қамраб олишга эришган бўлсак, унда пойтахтдан ташқарида ва йирик шаҳарларда бу борадаги кўрсаткичлар анча паст. Мактабгача таълим муассасаларига бормаётган болалар фоизи 90% ни ташкил қиладиган ҳудудлар ҳам бор”, – дейилади Мактабгача таълим вазирлигининг хабарида.
Модулли боғчани монтаж қилиш икки ой вақтни эгаллайди, бу оддий бинони қуришдан кўра анча тезроқ. Бундан ташқари, бундай боғчалар майдонини осонгина катталаштириш, блокларни йиғиштириш ва конструкцияни янги жойга кўчириш ҳам мумкин.
Мобил ва модулли боғчалар барча зарур нарсалар билан жиҳозланган: санузеллар, иссиқ ва совуқ сув, тайёр овқатни иситиш учун ошхона, кондиционерлар. Автобусларга эса қуёш батареялари ўрнатилган. Бундай типдаги боғчалар қурилишида иссиққа чидамли, оловбардош ва соғлиқ учун зарарсиз материаллар қўлланади.
Шарҳлар