Кечки Анҳор: 4 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 4 октябрь янгиликлари

Халқаро савдо маркази Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида пайдо бўлади. Ушбу марказ чегарада майда улгуржи ва чакана савдонинг янги форматини жорий этишга ҳамда 10 мингта иш ўрнини таъминлашга чақирилган. Айни пайтда бўлғуси марказ учун 5 та локация танланган.  

Сенат 11 октябрь куни ялпи мажлисга йиғилади. Унда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”, “Меценатлик тўғрисида”, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида” ва “Мудофаа тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.
 
3-6 октябрь кунлари Турк кенгаши бош котиби Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Багдад Амреев ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади. 
 
Сенат раисининг ўринбосари: «Ҳозир ҳеч қандай қарор йўқ, ЕОИК мамлакатлари билан иш, маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда». Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, ЕОИКга аъзо бўлиш учун Ўзбекистонга ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган.
 
Ўзбек разведкачилари Fergana, Eltuz ва Centre1 нашрларига киберҳужум уюштирди. Kaspersky компаниясининг қайд этишича, бунинг учун улар жосусликнинг тайёр тижорат воситаларидан фойдаланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.