Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида кодекс ишлаб чиқилади
2020 йилнинг 1 февралигача Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради
ННТ раҳбарлари учун 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил қилинади.
2020 йил 1 январдан бошлаб республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.
Фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланди.
Шарҳлар