Кечки Анҳор: 7 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 7 октябрь янгиликлари

Мажбурий тиббий суғуртанинг пилот лойиҳаси 2021 йилда Сирдарё вилоятида ишга туширилади. Республика бўйлаб тизимни тўлиқ жорий этиш 2025 йилга режалаштирилмоқда. Мажбурий тиббий суғурта фондининг бюджети давлат бюджети маблағларидан шакллантирилади. 
 
Самарқанд вилоят Аёллар қўмитаси ҳужжатсиз никоҳ ўқитганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этишни таклиф қилмоқда. Айни пайтда қонунчиликка тузатишлар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Бош прокурори Кураш федерациясига раҳбар бўлди. Ниғматулла Йўлдошев Термизда 6 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида бир овоздан Федерациянинг янги раиси этиб сайланди.
 
Блогер Нафосат Оллашукурова суд қарори билан руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди. Бундан олдин Нафосат Оллашукурова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194, 195 ва 202 моддалари бўйича 10 суткага ҳибсга олинганди. Бош прокуратура хабарида Оллашукурова “ожиз, яъни ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга қодир эмас, шунингдек ўзи ва атрофдагилар учун хавфли” дейилади.

Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётга ўтиш ҳақидаги қарорни имзолади. Стратегиянинг асосий йўналишлари бир нечта секторни ўз ичига олади, хусусан “Бинолар”, “Транспорт”, “Ўрмон хўжалиги”, “Таълим ва фан” ва бошқалар. “Яшил” иқтисодиёт соф ёки “яшил” технологияларни жорий этишни кўзда тутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.