19 нафар тарбияланувчи заҳарланган Бекобод боғчасининг мудираси, ошпази ва ҳамшираси ишдан бўшатилди

19 нафар тарбияланувчи заҳарланган Бекобод боғчасининг мудираси

15-сонли боғча мудираси Моҳира Раҳматуллаева, ошпаз Шоҳида Қаҳрамонова ва ҳамшира Мавлуда Эргашева эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. 27 сентябрь куни ушбу боғчанинг 19 нафар тарбияланувчиси  “ўткир диарея, гастроэнтерит” ташҳиси билан касалхонага ётқизилганди. Ўша пайтдан бошлаб боғча фаолияти ҳам тўхтатилганди.

«27 сентябрдан 6 октябрга қадар мактабгача таълим муассасасининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, катта тозалаш ишлари, дезинфекциялаш тадбирлари ва санитария узелларининг жорий таъмири ўтказилди. Боғча ходимларини санитария нормалари ва қоидаларига уч кун ўқитилди», – дейилади Мактабгача таълим вазирлигининг хабарида.
 
Болаларнинг заҳарланишига овқатларни тайёрлаш технологиясининг бузилиши, тўғри келмайдиган меню ҳамда озиқ-овқат блоки ходимлари ва боғчадаги бошқа ходимлар томонидан санитария-гигиена қоидалари ва нормаларига амал қилмаслик сабабчи бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.