Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланди
7 ва 8 октябрь кунлари Самарқанд юқумли касалликлар касалхонасига 26 нафар фуқародан кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, умумий мажолсизлик, диарея, қорин оғриғи ва иситмага шикоят тушган. Улар “озуқа токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан касалхонага ётқизилган.
Касалхонага мурожаат қилган фуқаролар 6 октябрь куни соат 13.00 дан 17.30 гача Самарқанднинг Сиёб бозоридаги “Бахтиёр” МЧЖ нуқтасида хот-дог ва шаурма истеъмол қилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги олиб борган тергов айни пайтда ушбу нуқта ишламаслигини кўрсатди.
Ҳозир вазият Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорати остида.
Улашиш:
Шарҳлар