Кечки Анхор: 9 октябрь янгиликлари

Кечки Анхор: 9 октябрь янгиликлари

Андижон вилоятида 35-сонли мактаб ўқувчилари уйда тайёрланган тортдан заҳарланди. Айни пайтда Андижон туман касалхонасида “озуқа токсикоинфекцияси” ташҳиси билан 12 киши ётибди, 15 нафари эса касалхонадан чиқди.
 
Яна бир заҳарланиш Самарқандда юз берди. 26 киши Сиёб бозоридаги «Бахтиёр» МЧЖ нуқтасида хот-дог ва шаурмадан заҳарланган. Айни пайтда умумий овқатланиш нуқтаси ишламаяпти.
 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тугатилади. У яқинда ишлаб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексга алмаштирилади.
 
ОАВга Straus House раҳбари пулларни нимага сарфлагани ҳақидаги ахборотни маълум қилишди. Иброҳим Исроилов “фирибгарлик” моддаси бўйича гумондор сифатида жиноий жазога тортилиб, унга нисбатан ҳибсда сақлаш эҳтиёт чораси кўрилганди. Исроилов маблағларнинг бир қисмини Malibu-2 ва иккита Lacetti автомобилини харид қилишга, Туркия, БАА, Эрон, Таиланд, Малайзия, Россия ва Украина дам олишга сарфлаган.
 
Республика Олий таълим кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида фаолият кўрсатади. Ташкил қилинган кенгаш олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитларни ва улар томонидан қўлланадиган таълим усулларининг таъсирчанлигини баҳолайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.