Урунғоч кўли давлат табиат ёдгорлиги сифатида тан олинди
Урунғоч кўли ва унга туташ ҳудуд давлат табиат гидрологик ёдгорлиги сифатида эълон қилинди. Бу “Алоҳида табиий ҳудудлар ва Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.
Ушбу қарорга кўра Урунғоч табиий кўли ва унга туташ ҳудудни ўзгартиришсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш Урунғоч давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифалари ҳисобланади. Давлат Ўрмон хўжалиги қўмитаси юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун масъул қилиб белгиланди.
Шу йилнинг июль ойида тадбиркорлар Урунғоч кўлига ҳаддан ташқари яқин жойлаштирилган 5 та ёғоч каравотни ноқонуний ўрнатган эди.
Шарҳлар