2020 йилдан бошлаб сув истеъмолчилари сув етказиб бериш харажатларининг бир қисмини қоплайди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорда 2020 йилдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотларининг сув етказиб бериш бўйича харажатларининг бир қисми сув истеъмолчилари томонидан қопланиши механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш харажатларининг умумий ҳажмидаги бюджет маблағларининг улуши босқичма-босқич камайиб боради.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил қилинади. У сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва тайёрлаш ҳамдар уларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Шарҳлар