Оксана Чусовитина 2020 йилги Олимпиадага йўлланма олди

Оксана Чусовитина 2020 йилги Олимпиадага йўлланма олди

44 ёшли гимнастикачи Оксана Чусовитина саккизинчи бор Олимпиадага боради ва шу тариқа ўзининг бу борадаги рекордини янгилайди.

Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида Чусовитина таянчли сакраш мусобақасида қатнашиб, 2020 йилда бўлиб ўтадиган Олимпидага йўлланма олиш учун зарур нормани бажарди.

Қайд этиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳозирча Чусовитинанинг йўлланмаси ҳақида бирор изоҳ бергани йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.