Самарқанд боғчаларида 12 нафар бола заҳарланди
Самарқандда учта болалар боғчасининг тарбияланувчилари заҳарланган. Бу боғчалар битта етказиб берувчи – «Е.М.» фирмасининг хизматларидан фойдаланади. Болалар палов, карам шўрва, макарон ва салат истеъмол қилган.
80, 98 ва 106-сонли болалар боғчасининг 12 нафар тарбияланувчиси “енгил ва ўртача оғирликдаги озуқа токсикоинфекцияси” ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар касалхонасига тушган. Айни пайтда уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, зарур даволаш муожалаларини олмоқда.
Ҳозирда бу боғчаларнинг фаолияти тўхтатилган.
Самарқанд прокуратураси Жиноят кодекснинг 257-1 моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатди. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар