Тошкент шаҳар ҳокимлиги иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича тендер эълон қилмоқчи
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу йил ноябрь ойида шаҳар иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича тендер эълон қилишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
«Жаҳон банки дастури бўйича ҳозирнинг ўзидаёқ Сирғали туманида бу борада ишлар амалга оширилмоқда. Ноябрь ойида дастлабки тендерлар ўтказилади. 2020 йилдан бошлаб ёпиқ иситиш тизимини жорий этиш бошланади. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий этилиши режалаштирилаётган тизим Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Банк биринчи ва олтинчи иссиқлик марказини реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 150 млн доллар ажратади. Жаҳон банки томонидан Сирғали тумани учун 54 млн доллар маблағ ажратилмоқда», – дейди “Тошиссиқликқуввати” бош муҳандиси Азиз Каримбеков.
Шу билан бирга, тендерлар ҳақидаги маълумот ҳокимлик сайтида тез-тез янгиланмаслигини ҳам қайд этиш лозим.
Шарҳлар