«Ғалаба кубоги» Ўзбекистонга насиб қилди
Бугун футболчиларимиз Ўзбекистонга ғалаба билан қайтди. Ўзбекистонликлар мураккаб курашда бешта жамоани ортда қолдириб, “Ғалаба қубоги”ни қўлга киритди, деб ёзади nuz.uz.
Сухумида 1992-1993 йиллардаги Ватан урушида Абхазия халқи Ғалаб қозонган кунга бағишланган ампутант-ногиронлар орасида “Ғалаба кубоги” мини-футболи бўйича халқаро турнир якунланди.
Турнир финалида Ўзбекистон жамоаси “Апсни-Сухум” жамоасининг устидан ғалаба қозонди. Учинчи ўрин Доғистон жамоасига насиб қилди.
Исмаил Марцханов (Чеченистон) турнирнинг энг яхши дарвозабони, Умид Сирожитдинов (Ўзбекистон) энг яхши ҳимоячиси, Марат Старчак (Доғистон) энг яхши ҳужумчиси сифатида эътироф этилди. Денис Макейкин (Барнаул), Роман Матяшов (Абхазия), Константин Остапенко (Кемерово), Жамил Шукуров (Ўзбекистон) ва Алидибир Расуловлар (Дагестан) эса энг яхши ўйинчилар деб тан олинди.
“Ғалаба кубоги” 7-халқаро турнирида Абхазия, Россия ва Ўзбекистондан 6 та жамоа қатнашди. Турнир 7-13 октябрь кунлари ўтказилди.
Шарҳлар