Марғилондаги савдо марказида қотиллик содир этилди

Марғилондаги савдо марказида қотиллик содир этилди

Марғилондаги “Ойгул” савдо марказида қасддан қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.  

Воқеа шу йилнинг 15 октябрь куни эрталаб соат 10 ларда юз берган. Фуқаро С.Т. (1999 йилда туғилган) ўзининг таниши фуқаро Х.М. (1995 йилда туғилган) билан жанжаллашиб қолган, ўз навбатида фуқаро Х.М.нинг ёнида учта оғайниси ҳам бўлган.

Юзага келган жанжал давомида С.Т. фуқаро Х.М.нинг кўкрагига ошхона пичоғини санчган. Олинган жароҳат оқибатида Х.М. ҳаётдан кўз юмган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро С.Т.га нисбатан Марғилон прокуратураси томонидан ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан қилинган қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Фуқаро С.Т. процессуал тартибда қўлга олинди. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.