Қобил Дусов “Миллий Тикланиш” партияси аъзолигидан чиқарилади
“Миллий тикланиш” партияси Қобил Дусов туман кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатидан ўчирилгани ҳақида билдирди.
Бунда Дусовнинг “ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Уставига риоя этмаганлиги, шунингдек партия обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатгани, партия имижини оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширгани учун кўп минг сонли партия аъзоларининг К.Дусовга нисбатан партиявий чора кўриш ҳақидаги мурожаатлари” ҳамда Дусовнинг ўзининг партиядан чиқиш истаги инобатга олинди.
Дусов бўлғуси депутатлар рўйхатидан чиқарилгани ҳақида расмий тарзда 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги съездида эълон қилинади.
Бош саҳифадаги фотосурат: repost.uz
Шарҳлар