Аппаратлар йўқолгани учун Афғонистонда сайлов якунлари кечиктирилди

Аппаратлар йўқолгани учун Афғонистонда сайлов якунлари кечиктирилди

Anhor.uz нашри ўз ўқувчиларига 17 октбярь куни Қобулдаги Мустақил сайлов комиссияси (МСК) президентлик сайловларининг дастлабки натижалари ҳақида маълум қилишни ваъда берганди. Биз бугун натижалар бўлмаслигини билдиришга мажбурмиз. Бунда бизнинг айбимиз йўқ.

Гап шундаки, кейинги йилларда Афғонистонда ўтказилган турли миқёсдаги сайловлар жаҳон парламентаризми тарихига коррупция элементи энг юқори даражада бўлган сайловлар сифатида кирди. Мана немислар ҳам (корхона номини тилга олиб ўтирмайман, бу таниқли фирма. Афғонистон сайлов участкаларида ходимлар шундай  “қўлсиз” экани ҳам унинг айби эмас) ўзларининг биометрик сайлов машиналарини таклиф қилишди. Гўёки уларни алдаб бўлмасмиш.

Эҳ, содда немис муҳандислари. Эҳтимол, уларнинг қурилмаларини алдаб бўлмас, лекин йўқотиш мумкин. Хусусан, сотиб олинган 26 мингта қурилманинг мингга яқини “йўқолиб бўлган”. Шундай катта аппаратни қандай қилиб йўқотиш мумкинлигини, ақлимга сиғдиролмаяпман. Ахир бунинг учун уни тармоқдан узиш, демонтаж қилиш керак. Айтгандай, Қобулдаги anhor.uz мухбирининг сўзларига кўра, агар сайлов қурилмаси демонтаж қилина бошласа, у тревога сигналини бераркан, яъни “кукареку” товушини чиқараркан. Ана шу “кукареку”ни эшитишни хоҳлаганлар сони талайгина бўлган, натижада фақат мазза қилиб кулиш учунгина юздан ортиқ қурилма бузилган.
 
Вазият латифабоп бўлмаса ҳам, жиддий. 17 октябрь куни, тизим 8 кун давомида умуман ишламаганидан сўнг, МСКнинг шикоятлар бўйича Қобул филиали Бош прокуратура томонидан техник ва биометрик қурилмалар билан муаммоларни ҳал қилиш учун чақиртирилди. Ўз навбатида, вазиятга барҳам бериш мақсадида МСК зудлик билан иккита немис муҳандисини таклиф қилди. «Муҳандислар етиб келди, иш яхши кетяпти, муаммо муайян даражада ҳал бўлди», – дейди МСК раҳбари Хава Алам Нуристоний anhor.uz мухбирига. «Муайян даражада» – бу сайлов комиссияси 22 445 та биометрик қурилмадаги маълумотларни бош серверга узатишга муваффақ бўлганини билдиради.
 
Жараённи тезлаштириш учун амалдаги президент Ашраф Ғани жамоаси эскича усулда, яъни биометрик қурилмаларсиз берилган овозларни ҳам инобатга олишни таклиф қилди. Сайловлар давомида электр энергияси бўлмаган жойларда шу усулни қўллашган. МСК қарши эмас. Агар Олий суд рухсат берса, албатта. Бу эски коррупцион схемаларга қайтиш бўлгани боис, президентликка номзодларнинг кўпчилиги унга қарши. “Бу зўравонлик акти бўлади. Бу афғон халқининг ҳуқуқ ва суд институтларига бўлган ишончини пасайтиради”, – дейди президентликка номзод Рахматулла Набил. «Ўша гўёки етакчи номзодлар (Ғани ва Абдулла) олдинги учта сайловни бузиб бўлди, улардан ёмони йўқ», – бу Зинаятулло Хафизнинг фикри.
 
МСК сайловлар билан овора бир пайтда, парламентда сайловлар пайтидаги зўравонлик муаммоси бўйича ўткир баҳс-мунозаралар авж олди.  ИИВнинг “буларнинг ҳаммаси махсус хизматнинг жонига тегди. Октябрь ойи охирига мамлакатда қурол олиб юриш ва шахсий бронетехникадан (бронли автомобил ва бронетранспортёрлар) фойдаланиш қонунийлаштирилади” деган баёноти бу баҳс-мунозараларнинг кутилмаган якунига айланди. ИИВ ўз қарорини ҳатто парламент биносида ҳам ўзлари билан олиб юрадиган қуролга лицензия ололмаган 110 нафар парламент депутатининг рўйхати билан асослади. Депутатларнинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар бир эркакда автомат у ёқда турсин, кўп ҳолларда гранатомёт ҳам бор. Шундай экан, “депутатларнинг улардан қаери кам…”    
 
Юрий Черногаев
 
Мавзу бўйича қаранг:
Афғонистон: сайловлар ҳеч нимага қарамасдан ўтказилди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.