Андижонда юз берган ёнғин оқибатида икки уй зарар кўрди
20 октябрь куни соат 22:20 да Андижонгдаги ёнғин-қутқарув қисмига Ал Бухорий МФЙ, 2 ва 3 Хамроқулов тор кўчаси манзили бўйича жойлашган 1 ва 2 уйларда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғинни ўчириш учун 5 та ўт ўчириш техникаси жалб этилган. Биринчи ўт ўчириш жамоаси воқеа жойига 5 дақиқа ичида етиб келган. Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 23:56 да бартараф этилган.
Ёнғин туфайли 70 ва 80 метр квадрат майдондаги том конструкциялари, шифт ва ичкаридаги мулк зарар кўрган.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар қайд этилмаган. Ёнғиннинг тахминий сабаби – электр симларидаги қисқа туташув. Кўрилган моддий зарар аниқланмоқда, дея хабар беради Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Шарҳлар