Кечки Анҳор: 22 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 22 октябрь янгиликлари

Тошкентнинг Олмазор туманидаги 146-мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси бошқа бир ўқувчига пичоқ урган. 15 ва 16 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жароҳат олган мактаб ўқувчиси касалхонага ётқизилди, ҳозир терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд  вилоят судьялари 1,6 тонна пахта теришди. Уларнинг орасида вилоят, туман ва шаҳар маъмурий судларининг 65 нафар судьяси ва ходимлари бўлган.

Икки ой ичида банклар қарийб $235 млн нақд валюта сотди. Шу давр учун банклар томонидан аҳолидан сотиб олинган чет эл валютасининг ҳажми эса $868,7 млн ни ташкил қилди.
 
Тошкент вилоятининг “Бурчмулла” ўрмон хўжалигида ёнғин юз берди. Ёнғин майдони 20 гектарни ташкил қилди. Ёнғин соат 15:01 да бартараф этилди. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби – олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.