Юнусобод туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Юнусобод туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Эркин Зохидов таъмагирлик йўли билан пора олганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Оператив тадбир давомида Эркин Зохидов 5000 доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. У туман ҳокимининг ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмага мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарори чиқарилишида кўмаклашишни ваъда берган.
Ушбу факт бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ЎзР ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (таъмагирлик йўли билан пора олиш) бўйича Эркин Зохидовга нисбатан жиноий иш қўзғади. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар