Андижон вилоятидаги цех 402 млн сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани ҳудудида жойлашган “Gold Road-2019” МЧЖга тегишли цех ўзбошимчалик билан “Мадияров” кичик станциясига уланган.
Ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди ва “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ 402 476 281 сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси ҳажми ҳисоблаб ёзилди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги.
Улашиш:
Шарҳлар