Tenge Bank ва Ўзавтосаноат биринчи ярим йилликда молиявий ҳисобдорликни ошкор этмади

Tenge Bank ва Ўзавтосаноат биринчи ярим йилликда молиявий ҳисобдорликни ошкор этмади

Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги акциядорлик жамиятларини молиявий ҳисобдорликни ўз вақтида ошкор этишга чақирди, деб ёзади Газета.uz агентликка таянган ҳолда.

Агентлик 74 та акциядорлик жамияти томонидан ахборотни ошкор этиш нормалари бузилганини аниқлади.

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддасига мувофиқ АЖ ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан бухгалтерлик баланси ва молиявий ҳисобдорлик ҳақидаги ахборотни Ягона корпоратив ахборот портали ва ўз расмий сайтларига жойлаштиришлари шарт.

Талабларга қарамасдан, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича тегишли ахборотни 51 та акциядорлик жамияти ЯКАПда чоп этмаган. Уларнинг орасида йирик давлат корхоналари ҳам бор. Масалан, «Ўзбекистон металлургия комбинати», «Ўзпахтаёғ», «Ўзэлтехсаноат»; «Тенге банк» ва Ziraat Bank Uzbekistan тижорат банклари ҳамда «Ўзавтосаноат», «Ўзпахтасаноат» ва «Ўздонмаҳсулот» корхоналари.  

Бундан ташқари, 23 та акциядорлик жамияти «Ўзбекистон почтаси», «Марказий ипподром», «Тошкент механика заводи» ва NORINTEKS маълумотларни 2-24 кун кечиктириб чоп этган.

Ушбу ҳаракатлар қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги қонунчиликнинг бузилиши сифатида малакаланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 174-1 моддаси бўйича жавобгарликни кўзда тутади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси қимматли қоғозлар билан амалиётларни амалга оширувчи акциядорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни ошкор этмаслик сабабларини ўрганишда давом этади, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.