Она сути ўрнини босадиган маҳсулотлар рекламаси тақиқланди

Она сути ўрнини босадиган маҳсулотлар рекламаси тақиқланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сути ўрнини босадиган маҳсулотлар рекламасига йўл қўйилмайди. Бундай маҳсулотлар ҳақидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва устуворлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олиши керак.
 
Шу билан бирга, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланган импорт  озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатланиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.