МТВ болаларни урган тарбиячи аёлга нисбатан чоралар кўрмоқда
24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги 2-сонли боғча тарбиячиси С.С. тарбияланувчиларга нисбатан куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ҳозир бу иш назорат остида. Видеоёзув ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
Шунингдек бугун ота-оналар, болалар, Кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшма ва милиция вакиллари иштирокида шу масалага бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.
Урганч туман прокурори суддан мазкур иш бўйича чоралар кўришини сўради, дейилади МТВ хабарида. Айни дамда вазирлик ушбу ҳолат тафсилотларини ўрганмоқда.
Бундан олдин “Озодлик” ота-оналар болаларни урган, чимчилаган ва овқат бермаган тарбиячи аёлга нисбатан чора кўришни талаб қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Шарҳлар