Прокуратура Фарғонадаги боғчада 11 та тарбияланувчининг заҳарланиши бўйича текширув бошлади
23−24 октябрь кунлари Фарғона вилоят юқумли касалликлар касалхонасига “ўткир диарея” диагнози билан 9-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 11 нафар тарбияланувчиси тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилади.
Тергов ишлари январь ойидан бошлаб МТТ учун озиқ-овқат маҳсулотларини аутсорсинг шартларида «Far G. T.» хусусий корхонаси етказиб берганини кўрсатди.
Фарғона прокуратураси айни дамда терговгача текширув ишларини олиб бормоқда. Болалар заҳарланиши факти ҳақида ўз вақтида хабар бермаган идораларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар