Андижонда ёнғинни ўчириш пайтида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Андижонда ёнғинни ўчириш пайтида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

26 октябрга ўтар кечаси Андижондаги кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган DINAR Textile компаниясининг цехида катта ёнғин содир бўлди.

Бинонинг учинчи қаватида ўт ўчираётган Андижон вилоят ЁХБ ёнғин хавфсизлиги 1-профессионал қисмининг ўт ўчириш отряди командири Ж.Н. иккинчи қаватдан йиқилиб тушиб, жароҳат олди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилди ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у ҳаётдан кўз юмди.

Ёнғин сабаблари ва у етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин факти бўйича Андижон прокуратураси терговгача текшириш ишларини бошлади, дея хабар беради Ўзбекистон Ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.