Тошкент вилоятидаги инвестиция форумида 1 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Тошкент вилоятидаги инвестиция форумида 1 млрд долларлик шартномалар имзоланди

“Тошкент вилоятига инвестиция қил” Халқаро инвестиция форумининг ишчи сессияси якунлари бўйича тузилган шартномаларнинг умумий миқдори 1 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда форумда Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов маълум қилди.
 

«Мен бу биринчи ҳудудий инвестиция форуми учун жуда муносиб натижа деб ҳисоблайман. Бугунги кун Ўзбекистон раҳбариятининг инвестиция  муҳитини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни марказдан четга олиб чиқиш ташаббуси ўзини тўлиқ оқлаганини кўрсатди. Ўзбекистон вилоятларининг бошқа мамлакатлар ишбилармон доиралари ва ҳудудий ҳокимиятлари билан тўғридан-тўғри алоқалари иқтисодиётда тезкор ва маҳсулдор ҳамкорликка кўмаклашади», – дейди Абдусаломов.

 
Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган форумда 40 дан ортиқ мамлакатдан 350 дан зиёд меҳмон қатнашди. Улар ҳукумат делегациялари, институционал инвесторлар ва бизнес вакилларидан иборат бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.