Самарқанд шаҳар прокуратураси юқумли касалликлар клиник касалхонасида пул ўмарилиши бўйича жиноий иш қўзғади
Самарқанд шаҳар прокуратураси “мансабни суистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки камомад кўринишида ўмариш” моддаси бўйича юқумли касалликлар клиник касалхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғади.
Касалхона давлат харидлари портали орқали хусусий компания билан ҳар бирининг қиймати 3,5 млн сўм бўлган (жами 35 млн сўм) 10 та кондиционер харид қилишга шартнома расмийлаштирган. Бироқ хусусий компания қиймати 2,4 млн сўм бўлган (жами 24,42 млн сўм) бошқа маркадаги 10 та кондиционерни ўрнатган, бу билан 10,57 млн сўм миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, оширилган нархларда умумий қиймати 58,3 млн сўмлик дори-дармонларни харид қилиш натижасида бюджет маблағларида йирик камомад аниқланган 31 та ҳолат ҳам аниқланди.
Шарҳлар