Кечки Анҳор: 28 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 28 октябрь янгиликлари

Тошкентнинг Яшнабод туманидаги кўп вақатли уйда ёнғин содир бўлди. Авиасозлар-3 мавзесидаги 101-уйнинг томи ёнган. Ёнғин майдони 70 метр квадратни ташкил қилган, ёнғиннинг тахминий сабаби – ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши.
 
Россиянинг Астрахан областида 25 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди. Ўзбекистон Бош консуллиги иштирокида фуқароларга иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилди. Иш берувчи уларга иш ҳақини ҳам тўламаган.

Қашқадарёда 15 ёшли ўсмир бола ўзини каналга ташлаган. ОАВ маълумотларига кўра, бунга уни синф раҳбари ва директор ўринбосари томонидан камситишлар ва калтаклашлар мажбур этган. Бош прокуратура хабарида айтилишича, мактаб директори ва педагогларининг сўзларига кўра ўша куни боланинг телефонида беадаб мазмундаги видеофайллар топилган, шу боис мактабга унинг онаси чақиртирилган. Прокуратура терговгача текширув ишларини олиб бормоқда.
 
Нукус кўчаси бўйлаб Ойбек кўчасидан Авлиё-ота кўчасигача йўлнинг бир қисми вақтинчалик ёпилади. Бу бугун ёрилиб кетган иссиқ сув таъминоти қувурини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.