Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида хоспислар пайдо бўлади

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида хоспислар пайдо бўлади

Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 ҳудудлараро хоспис ташкил қилинади. Бу ҳақда “Онкология хизматини янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан кечирган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
 
Қарорга мувофиқ Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий марказининг мавжуд ҳудудий филиаллари қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам бўлимлари ташкил қилинади.

Шунингдек онкологик беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун уларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва веб-сайтлар ташкил қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.