1 ноябрдан спиртли ичимликлар нархи кўтарилади
Адлия вазирлигида “Алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжатда алкоголь маҳсулотларининг янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлари белгиланди (пиво маҳсулоти бундан мустасно).
1 ноябрдан бошлаб бир литр тайёр маҳсулотнинг минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархи қуйидагича бўлади:
– вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (олдин 8000 сўм ва 9600 сўм);
– коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (олдин 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
– ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (олдин 19 400 сўм ва 23 200 сўм).
Улашиш:
Шарҳлар