Кечки Анҳор: 31 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 31 октябрь янгиликлари

Миллий гвардияга бўйсунмаганлик учун жарималар жорий этилмоқда. Жарималар 0,5 дан 3 гача базавий ҳисобий катталиги миқдорида (ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси) бўлиши кўзда тутилган. Миллий гвардия ходимларига Миллий гвардия органларига юридик шахсларнинг қўриқланаётган объектларига ва бошқа мулкига тажовуз қилган ҳуқуқбузарларни етказиш ҳуқуқи берилди.
 
Тошкентнинг “Абу Сахий” бозорида бошқа ишчилар билан жанжал натижасида юк ташувчи ҳалок бўлди. Жанжал иштирокчиларидан бири Г.Назаров пештахталардан биридан металл швабрани олиб, у билан И.Норматовга бир неча марта урган. Жабрланган шахс Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, у жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
 
Тошкентнинг Яшнабод туманида учта автомобиль тўқнашиши натижасида ёш йигит ҳалок бўлди. Фарғона йўли кўчасида  Nexia, Matiz ва Spark автомобиллари тўқнашган. Matiz ҳайдовчиси тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
 
Фуқаролик жамиятининг шаклланишини мониторинг қилиш бўйича мустақил институт Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказига айлантирилади. Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига доир барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари мажбурий тартибда марказ билан мувофиқлаштирилади.

Ўт ўчирувчилар Тошкентда юз берган ёнғин пайтида кекса эркак ва аёлни қутқарди. Ёнғин майдони 5 м.кв.ни ташкил қилди. Ёнғиннинг тахминий сабаби – маст ҳолда чекиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.