Президент: ҳокимлар ўз иш вақтининг ярмини янги кичик бизнес субъектларини ташкил қилишга ажратишлари керак
Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни видеоселектор йиғилишини ўтказди. У давлат бюджетига тушумлар прогнозининг ижроси, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга тушириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳамда ушбу йўналишдаги долзарб вазифаларга бағишланди. Йиғилишда ҳокимлар ўз иш вақтининг ярмини янги кичик бизнес субъектларини ташкил қилишга, тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишга амалий кўмак кўрсатишлари зарурлиги қайд этилди.
Президент кўпгина раҳбарларни янги бизнес субъектларини ташкил қилиш ва мавжудларига амалий ёрдам бериш масалаларига бефарқ ва масъулиятсиз ёндашаётганини танқид қилди. Буни аҳолидан тушган 26 мингта мурожаат ҳам тасдиқламоқда.
«Ушбу мурожаатларнинг 54 фоизи бевосита туман даражасида ҳал этилиши мумкинлигига қарамасдан, масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги фуқароларни юқори турувчи идораларга мурожаат этишга мажбур қилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган», – дейилди йиғилишда.
Йиғилиш якунлари бўйича барча вилоят туман ҳокимларига икки кун муддат ичида Тадбиркорларга мурожаат қабул қилиш кўрсатмаси берилди. Унда ҳокимлар тадбиркорларга бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар қўйилмаслигини шахсан ўзлари кафолатлаши зарур.
Шарҳлар