ЕТТБ 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг дадил ўсишини прогноз қилмоқда

ЕТТБ 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг дадил ўсишини прогноз қилмоқда

Ўзбекистон ЯИМ 2019 йилда 5,5% га ва 2020 йилда 5,8% га ўсади. ЕТТБнинг “Минтақавий Иқтисодий Истиқболлар” (Regional Economic Prospects) деб номланувчи охирги ҳисоботига кўра, мамлакатда экспорт амалиётларининг 45% га ўсиши кузатилмоқда, бу Ўзбекистонда савдонинг эркинлаштирилганини ҳамда минтақавий интеграцияни акс эттиради. Бундан ташқари, ўтган йилнинг худди даври билан солиштирганда кредит ҳажмларининг ўсиши 60% дан ошгани ҳам инфратузилмага йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ўсганидан далолатдир.
 
2019 йилнинг дастлабки учта чорагида мамлакатдаги инфляция даражаси 14.1% гача секинлашган.
 
Шунингдек, ЕТТБ Ўзбекистонда валюта бозори эркинлаштирилганини қутламоқда. Шу йил бошидан буён девальвация қарийб 12% ни ташкил қилган.
 
«2019 йил август ойидан бошлаб валютани тартибга солувчи органлар валюта айирбошлаш курсидаги 5% лик лимитни олиб ташлади ва бозорга ушбу кўрсаткични ўзи белгилаш имконини берди. Бунга қўшимча равишда, ҳозир тижорат банклари томонидан чет эл валютасининг туризмдан ташқари бошқа мақсадлар учун ҳам сотилишига рухсат берилган.
 
Келаси йили иқтисодий ўсиш суръатининг кўтарилиши асосан Россия ва Туркиянинг юқорироқ кўрсаткичлари туфайли юз бериши керак. Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири бўлган Россия 2018 йилга (2,3%) қараганда секинроқ ўсиши кутилмоқда. Шунга қарамасдан, Россиядаги етарлича кучли динамика Марказий Осиёдаги ўсишни қўллаб туради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.