Абдуллоҳ Тоҳировни қўйиб юборишди

Абдуллоҳ Тоҳировни қўйиб юборишди

Абдуллоҳ Тоҳиров 8 ноябрь куни соат тахминан 22:00 да отаси билан алоқага чиққан ва уни озод этишганини маълум қилган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри йигитнинг отаси Дилмурод Тоҳировга таянган ҳолда маълум қилади.
 
«Мен уни кўрмадим, у қўнғироқ қилиб, уни Тошкентдан қўйиб юборишаётганини ва уйга, Андижонга қайтаётганини айтди. Кайфияти яхши эди, босим остида эмасдай туюлди. Уни ким қўйиб юборганини айтмади. Айтишни истамади», — дейди Дилмурод Тоҳиров.
 
У ўғли Андижон вилоят  Ички ишлар бошқармасига эмас, балки айнан уйга қайтаётганини қўшимча қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Абдуллоҳ Тоҳировнинг отаси ўғли ЙТҲга тушганидан кейин уни 26 октябрдан бери кўрмаган. Отанинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ подполковник Қаҳрамон Эргашевга тегишли бўлган машинага урилган. Эргашевнинг айтишича, “ҳеч қандай ЙТҲ бўлмаган”. У Абдуллоҳнинг телефони билан боғлиқ “бир-икки нарса” борлигини ва тез орада бу ҳақдаги маълумот эълон қилинишини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.