Сирғали кичик саноат зонасида ёнғин юз берди
Тошкентнинг Сирғали тумани 2-даҳасидаги Лутфикор кўчаси 1 тор кўча 1 манзили бўйича жойлашган бинонинг 2-қаватида мебель ва синтепон ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи цехда ёнғин содир бўлди. Маълумотларга кўра ёнғин 8 ноябрь куни соат кечки 6 ларга яқин юз берган ва 1500 м кв майдонни қамраб олган.
«Ҳарбий ўт ўчириш жамоалари ёнғин жойига жуда тез етиб келди ва шахсий таркибнинг тезкор ва уюшган ҳаракатлари натижасида соат 20:20 да бартараф этилди», – дейилади ФВВ хабарида.
Ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланяпти. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланган қайд этилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар