Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Нодира Қодирова иши бўйича тергов холис олиб борилмоқда

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Нодира Қодирова иши бўйича тергов холис олиб борилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эра Мехмет Сураййани Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг Анқарадаги ўлими билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун таклиф қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

«Элчининг сўзларига кўра, тергов холис олиб борилмоқда, унинг бориши ва якунлари ҳақида Ўзбекистон томони тезкор ва мунтазам равишда хабардор қилиб борилади», – дейилади хабарда.
 
Қайд этиб ўтамиз, 23 ёшли Нодира Қодирова Анқарада ҳукмрон “Адолат ва ривожланиш партияси” депутати, истеъфодаги генерал-майор Сирин Уналнинг уйида хизмат қилган. Анқара полициясининг маълумотларига кўра Қодирова ўлимининг сабаби – ўз жонига суиқасд қилиш.

Бундан олдин Анқара бош прокурори Нодира Қодированинг ўлими ҳолатларига изоҳ берганди. Юксел Кожаманнинг қайд этишича, тўппончани бир қўлда ушлашган. Deutsche Welle тарқатган хабарга кўра эса, жасадни Ўзбекистонда кўмишдан олдин ювиш пайтида Нодира Қодированинг танасида иккита ўқли жароҳат ҳамда кўкарган ва қонталаш жойлар бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.