Тошкент вилоятида юз берган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди
Иситиш қозонидан газ сизиб чиқиши натижасида юз берган портлаш Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги “Сурум” маҳалласи ҳудудидаги (Намунали уй кўчаси,1) уй томининг қулашига олиб келди ва натижада икки киши ҳалок бўлди. Воқеа 11 ноябрь куни соат тахминан 8:30 ларда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, яна тўрт киши турли оғирлик даражасидаги жароҳатлар билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳозир воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ишлаб, юз берган воқеа сабабларини аниқламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар