Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси қилиб тайинланиши мумкин
АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистондаги элчи вазифасини бажариш учун Памела Спартленнинг номзодини Сенатга тасдиқлашга йўллади.
Бундан олдин Anhor.uz хабар берганидай, май ойида Обама Ўзбекистондаги ҳозирги элчи Жорж Кролни Қозоғистонга элчи қилиб ўтказишни таклиф қилган эди. Номзодлар ҳозирча Сенат томонидан тасдиқлангани йўқ, бироқ Жорж Крол Қозоғистонга, Памела Спартлен эса Ўзбекистонга элчи қилиб тайинланиши эҳтимоли жуда катта.
Айни пайтда Памела Спратлен АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси вазифасини бажармоқда. У бу лдавозимда 2011 йилдан буён фаолият кўрсатади. Бундан олдин Спартлен Гватемала, Россия ва Қозоғистонда ишлаган. 1954 йилда туғилган Спартлен инглиз, рус, француз ва испан тилларини яхши билади.
Шарҳлар