«Лукойл» компаниясининг ходими Қашқадарё вилоятида маҳаллий ишчиларни ҳақоратлади (янгиланди)
«Лукойл» оммавий акциядорлик жамиятининг раҳбар ходими Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги “Жалақудуқ” газ тайёрлаш мажмуида ишлаётган маҳаллий ишчиларни ҳақорат қилди.
Видеотасвирда маҳаллий ишчиларни ҳақорат қилаётган Россия нефть компаниясининг логотипи туширилган каскадаги эркак акс этган.
Маълумотларга кўра, унинг исми Иван Александрович Шилов. У «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖнинг бош энергетиги ҳисобланади. Шу компания вакили Камолиддин Носиров centralasian.org нашрига Шилов “Лукойл”нинг Тошкент офисида бош энергетик лавозимида ишлашини тасдиқлади. Носиров деҳқонободлик ишчиларни ҳақоратлаш билан боғлиқ вазият ҳақиқатдан ҳам бўлганини рад этиб ўтирмади.
Янгиланди: Компания ушбу ҳолат юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда, дейишмоқда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» матбуот хизматида: “Бирор-бир [жазо] чоралар ҳақида гапиришга ҳали эрта”.
Шарҳлар