Миллий гвардия тўғрисидаги қонун уч ўқишда қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар беради.
Лойиҳада Миллий гвардиянинг асосий вазифалари, тузилиши, шахсий таркиби, ҳуқуқий ҳолати, фаолият йўналишлари, қонун лойиҳасида қурол-яроғ, жисмоний куч ишлатиш тартиби ҳамда махсус воситаларни қўллаш, хизматга кириш ва хизмат ўташнинг умумий шартлари ҳамда қоидалари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чоралари аниқ баён этилган.
«Лойиҳани ишлаб чиқишда миллий қонунчилик, шунингдек, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг тажрибаси атрофлича таҳлил қилинган. Мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 12 июнда regulation.gov.uz сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиб, келиб тушган таклифлар асосида лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган», – дейилади хабарда.
Шарҳлар