«Лукойл» маҳаллий ишчиларни ҳақоратлаган ходим билан боғлиқ воқеа бўйича ўз фикрини билдирди

«Лукойл» маҳаллий ишчиларни ҳақоратлаган ходим билан боғлиқ воқеа бўйича ўз фикрини билдирди

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» компанияси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги “Жарқудуқ” газ тайёрлаш мажмуида бош энергетик Иван Шилов билан юз берган воқеа бўйича ўз фикрини билдирди. Компания матбуот хизматининг маълумотларига кўра воқеа 29 октябрь куни содир бўлган.

«110 минг вольт кучланишли “Жарқудуқ” кичик станциясида ишларни амалга ошириш вақтида мастер бошчилигидаги электр монтёрлар бригадаси томонидан бригаданинг ҳалок бўлишига, қимматбаҳо ускуналарнинг шикастланишига ва бутун объектда ишлар тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин бўлган  хавфсизлик техникаси талабларини қўпол равишда бузилган. Ушбу қоидабузарликлар бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланган, шундан сўнг кичик станциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга олиб келингунга қадар тўхтатилган», – дея қайд этилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Компания Иван Шиловнинг “мулоқот қилиш бўйича ахлоқий нормаларни мансимаганини ҳамда маҳаллий ва хизмат сафаридаги ходимларга қўпол гапирганини” тан олади.
 
Айни пайтда компанияда ишчи текширув ишлари олиб борилмоқда, унинг натижалари бўйича воқеанинг барча иштирокчиларига нисбатан, айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ, интизомий жазо чоралари қўлланади, дея қайд этилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.