Туркия ИДга қўшилган Ўзбекистон фуқароларини депортация қилмоқчи
Туркия ҳукумати “Ислом давлати” (“ИД”) экстремистик гуруҳининг 956 та аъзосини депортация қилиш режалари ҳақида маълум қилди. Ушбу гуруҳга турли давлатлар фуқаролари йиғилган, уларнинг орасида 82 нафар Ўзбекистон фуқароси, 10 нафар Қозоғистон фуқароси, 23 нафар Қирғизистон фуқароси, 6 нафар Туркманистон фуқароси ва 99 нафар Россия фуқароси бор. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати турк ОАВга таянган ҳолда хабар беради.
Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоганнинг қайд этишича, турк қамоқхоналарида икки ярим мингга яқин “ИД” аъзолари сақланмоқда. Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг раҳбари Сулаймон Сойлу: Туркия – бу “ИД” аъзолари учун меҳмонхона эмас, – деди ва қамоқхоналарда сақланаётган тахминий жангариларни ўз мамлакатларига депортация қилишни ваъда берди.
11 ноябрь куни Туркия ИИВ АҚШ фуқароси депортация қилингани ҳақида хабар берганди. 14 ноябрь куни Германиянинг 7 нафар фуқароси депортация қилинган. Шунингдек 11 нафар Франция фуқаросини ва Ирландия ҳамда Даниялик собиқ “ИД” жангариларини депортация қилиш тайёрланмоқда.
Шарҳлар