Кечки Анҳор: 15 ноябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 15 ноябрь янгиликлари

Жиззах вилоятида юз берган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. ЙТҲ 14 ноябрь куни соат тахминан тонгги 3:30 да “Тошкент-Термиз” М-39 автойўлининг 956-километрида содир бўлган. Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси бурилаётган MAN юк автомобилининг тиркамасига урилган. Cobalt автомобили тўлиқ ёниб кетган, ундаги йўловчи аёл 32 ёшли Е.С. воқеа жойида жон берган. Яна бир йўловчи – 3 ёшли А.А. шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан олинган жароҳатлардан Сардоба туманидаги тиббий муассасада ҳаётдан кўз юмган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси М.Т. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
 
Тошкентнинг Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида йўл чизиғининг янги тури пайдо бўлди. У диагонал бўйича бир-бири билан кесишган сариқ рангли иккита чизиқ кўринишида бажарилган. У “вафлили” йўл чизиғи каби йўлда тирбандликларга тўсқинлик қилиши керак.
 
Утилизация йиғими 2020 йил февраль ойидан олинади. Йиғимлар ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларидан истеъмолчилик хусусиятлари йўқолганидан кейин ундирилади. Утилизация йиғими Давлат божхона ва солиқ қўмиталари томонидан йиғилади.

Депутатлар 2020 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Айтиш жоизки, парламент тарихида илк бор давлат бюджети қонун кўринишида қабул қилинмоқда. У охиригача ишлашга юборилди.
 
Давлат тест марказининг тестлар базаси жамоатчилик учун очиқ бўлади. Бу қачон юз бериши маълум қилинмаяпти. Марказдагиларнинг қайд этишича, 2019 йилгача чиқарилган тест масалаларининг тўпламлари расмий ҳисобланмайди, чунки ДТМ ўз базасини бирор-бир нашриётга тақдим этмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.