Президент 2020 йил охиригача дориларни маркировка қилиш тизимини жорий этишни топширди
Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигига дори-дармонларни маркировка ва назорат қилиш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва уни 2020 йил охиригача жорий этиш топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишдан кейин маълум бўлди.
Йиғилишда қайд этилишича, охирги икки йил ичида мамлакатга сифат стандартига мувофиқ бўлмаган 123 млрд сўмлик дори-дармон олиб кирилган ҳолатлар аниқланган.
Бундан олдин таҳририятимиз мамлакатга сифат стандартларига тўғри келмайдиган дори-дармонлар олиб кирилиши ҳолатлари ҳақида ёзган эди.
Улашиш:
Шарҳлар