2023 йилгача камида 20 та давлат компаниясини хусусийлаштириш режалаштирилган
Ўзбекистонда 2023 йилгача камида 20 та йирик давлат компаниясини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори Отабек Назировга таянган ҳолда хабар беради.
«Капитал бозори ривожланишини рағбатлантириш учун биз Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда максимал қисқа муддатларда активларни хусусийлаштириш ишларини ўтказишни режалаштиряпмиз. Биринчи босқичда камида 20 та йирик давлат компанияси хусусийлаштирилади», — деди у.
Назировнинг сўзларига кўра, айни пайтда давлат компанияларини хусусийлаштириш бўйича йирик дастур тайёрланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар